24.11.2023 10:01
5435
Теглар
Англияга чақирилмаётган Ван-Биссака Африка жамоасидан таклиф олди

Аарон Ван-Биссака Конго ДР миллий жамоасидан чақирув олди. 

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси 2024 йилги Африка Кубогида Конго ДР сафида ўйнаш учун таклиф олди. 25 ёшли футболчи Африка жамоасида дебютини ўтказиш ҳақида ўйлаяпти, бироқ ҳозирча бир қарорга келмаган.

Агар Ван-Биссака таклифни қабул қилса, «МЮ» қишда бир неча ҳафта давомида ундан фойдалана олмайди. Африка Кубоги 13 январдан 11 февралгача бўлиб ўтади.

Аарон Англияда туғилган, аммо келиб чиқиши Конгодан. У Конго ДР U17 жамоасида 1та, Англия U20да 2та ва Англия U21да 3та ўйин ўтказган. У ҳали асосий миллий жамоаларда ўйнамаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар