23.11.2023 18:53
2758
Теглар
Каррагер «Ливерпул» «Сити»ни мағлуб этишига ишонмаяпти: «Энг яхши ҳолатда – дуранг. Трентнинг Докуга қарши қандай ўйнаши ўйлантирмоқда»

«Ливерпул» жамоаси собиқ сардори Жейми Каррагер ушбу ҳафтада «Ливерпул»нинг сафарда «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозона олишига ишонмаслигини айтди.

АПЛ 13-тури доирасида «Манчестер Сити» шанба куни «Ливерпул»ни қабул қилади. Ўйин соат 17:30га белгиланган.

«Оғир бўлади. Энг яхши ҳолатда «Ливерпул» дуранг қайд этиши мумкин. Клопп шогирдларининг «Сити» майдонидаги статистикаси ёмон.

«Ливерпул»да жаҳоннинг энг яхши дарвозабони бор, у ёрдам бериши мумкин. Жамоанинг ҳимоядаги кўрсаткичлари ҳам ёмон эмас, Виржил ван Дейк энг яхши спорт формасидан узоқда эмас.

Аммо йўқотишлар бор – бу энг аввало Робертсон. Трент эса яримҳимоядан қанот ҳимоясига қайтади. Унинг Докуга қарши қандай ўйнаши ўйлантирмоқда.

Бундан ташқари, «Ливерпул»да ҳамон топ-даражадаги таянч яримҳимоячиси йўқ. Энг яхши ҳолатда улар дуранг билан қайтишлари мумкин», – дейди Каррагер.

Маълумот учун, «Сити» АПЛда 28 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Ливерпул» 27 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар