Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси испаниялик мураббий Хосе Венансио Лопес қўл остидаги иккинчи ўйинни ҳам Японияга қарши ўтказди.
Тошкентдаги ўйин ўртоқлик мақомида бўлса-да, кунчиқар юрт вакиллари билан баҳс курашларга бой ўтди. Шу куни вакилларимизга бир қатор етакчилар ёрдам бера олишмади.
Футзалчиларимиз ўйин давомида 1:3 ҳисобини 3:3га айлантира олишди, аммо 38-дақиқада японлар ғалаба голини киритишди. Баҳс якунига 15 сония қолганда эса Илҳом Ҳамроев пеналтидан фойдалана олмади. Шу тариқа, жамоамиз икки кун ичидаги иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам аламли мағлубиятни тан олди. Кечаги баҳсда 0:2 ҳисоби қайд этилганди.
Ўртоқлик ўйини. Тошкент. 23 ноябр
Ўзбекистон – Япония – 3:4
Голлар: Жамшид Раҳматуллаев 5ʼ, Элбек Тўлқинов 26ʼ, Илҳомжон Ҳамроев 36ʼ – Такуми Нагасака 5ʼ, 6ʼ, Сора Каназава 15ʼ, Юто Тутсуми 38ʼ
Ноаниқ пеналти: Ҳамроев, 39.
Ўзбекистон: 16.Аббос Ўлмасбеков, 4. Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Абдулла Солиҳов.
Захира: 1.Равшан Элибоев, 3.Машраб Одилов, 5.Фазлиддин Ботиров, 8.Равшан Исматуллаев 11.Акбар Усмонов 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Жамшид Раҳматуллаев, 17.Асли Муҳаммадиев, 19.Акмал Элмуродов.