22.11.2023 19:16
4961
Теглар
U17 жаҳон чемпионати. Франция пеналтилар сериясида Сенегални мағлуб этиб, Ўзбекистоннинг чоракфиналдаги рақибига айланди

Индонезиядаги ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2023да сўнгги нимчоракфинал баҳси якунига етди.

Франция ва Сенегал ўртасидаги ўйиннинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланди – 0:0. Ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида омад франциялик ўсмирларга кулиб боқди – 5:3.

Шу тариқа, Франция ўсмирлар жамоаси 1/4 финалда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Ўйин 25 ноябр куни Суракарта шаҳрида бўлиб ўтади.

ЖЧ-2023 U17. Нимчоракфинал

Франция – Сенегал – 0:0. Пенальтилар серияси – 5:3.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Франция ўйини ғолиби яримфиналда Мали – Марокаш баҳси ғолибига қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар