22.11.2023 17:52
2211
Ўтиш ўйини. «Қўқон-1912» пеналтилар сериясида «Машъал»ни мағлуб этиб, Суперлигага ўтиш баҳсида иштирок этадиган бўлди

Про лигада ўтиш ўйини 2-босқичида 3-ўриндаги «Қўқон-1912» 4-ўрин соҳиби «Машъал»га қарши майдонга тушди.

Олмалиқда ўтган баҳсда Муборак клуби ҳисобни очган бўлса, қўқонликлар 2-бўлимда фарқни тенглаштиришди – 1:1.

Ўйиннинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларда ғолиб номи маълум бўлмагач, жамоалар пеналтилар сериясига ўтишди. Унда омад водий клубига кулиб боқди – 4:2.

Шу тариқа, «Қўқон-1912» иккинчи плей-офф босқичида ғалаба қозониб, Суперлигага ўтиш ўйинида майдонга тушадиган бўлди. Унда Суперлига-2023 якунларига кўра 12-ўринни эгаллаган жамоага қарши тўп суради.

Плей-офф босқичи 2-учрашуви
«Қўқон-1912» – «Машъал» - 1:1. Пенальтилар серияси: 4:2

Ҳакам: Аскер Нажафалиев
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
Голлар: Бобур Собиров 53 – Сергей Петров 35.
«Қўқон-1912»: Низомиддин Зиёвутдинов, Артём Филипосян, Бобур Акбаров, Иқоблжон Маликжонов, Александр Мерзляков, Жасур Ўринов (Абдухолиқ Қурбонов, 116), Дониёр Исмоилов (Шаҳзод Бешимов, 46), Асадбек Зокиржонов (Абдужалил Маназаров, 90), Жамшид Ҳасанов, Анваржон Ҳожимирзаев, Санъат Шихов (Бобур Собиров, 46).
«Машъал»: 12. Иззатулла Турсунов (1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7), 2. Зафарбек Акрамов, 4. Муҳаммадали Номозов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 6. Шарафиддин Шобиров (47. Камронбек Абдулҳамидов, 73), 7. Иброҳим Нўъмонов, 8. Анваржон Жўраев (17. Бобур Қосимов, 73), 21. Зойиржон Турсунов, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 23. Отар Жавашвили, 99. Сергий Петров.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар