22.11.2023 22:24
4051
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Хосе Венансио Лопес қўл остидаги дастлабки баҳсда Японияга мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси испаниялик мураббий Хосе Венансио Лопес қўл остидаги дастлабки ўйинда мағлубиятга учради.

Тошкентда Японияга қарши ўтган баҳсда вакилларимизга бир қатор етакчилар ёрдам бера олишмади. Баҳсда кунчиқар юрт вакиллари ғалабага эришди.

Ўзбекистон миллий жамоаси 23 ноябр куни Японияга қарши иккинчи ўртоқлик баҳсини ўтказади. Ўйин соат 19:00да бошланади.

Ўртоқлик ўйини. Тошкент

Ўзбекистон – Япония – 0:2

Голлар: Такуми Нагасака 12, Сора Каназава 32.

Ўзбекистон: 1.Равшан Элибоев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Абдулла Солиҳов.

Захира: 3.Машраб Одилов, 5.Фазлиддин Ботиров, 8.Равшан Исматуллаев 11.Акбар Усмонов 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Жамшид Раҳматуллаев, 16.Аббос Ўлмасбеков, 17.Асли Муҳаммадиев, 19.Акмал Элмуродов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар