22.11.2023 11:49
1574
«Интер Майами» «Ан Наср» билан ўйнаши ҳақидаги хабарларни рад этди

«Интер Майами» Саудия клублари билан турнирда иштирок этиши ҳақидаги маълумотни рад этди.

Аввалроқ Лионел Месси бор жамоа феврал ойида Криштиану Роналду ҳаракат қиладиган «Ан Наср»га қарши баҳс олиб бориши хабар қилинганди. 

«Бугун «Интер Майами» Ар Риёд кубогида иштирок этиши ҳақида хабарлар чиқди. Бу ҳақиқат эмас.

«Интер Майами» биринчи кунданоқ ўз олдига глобал бренд бўлишни мақсад қилиб қўйган. Шу мақсадда 2024 йилги мавсумолди тур тақвимини аниқлаш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз.

Биз ўз футболчиларимизни биринчи халқаро турнеда иштирок этишини интиқлик билан кутяпмиз, бу яқин ҳафталарда эълон қилинади», — дейилади клуб сайтида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар