22.11.2023 10:35
1619
Игор Сергеев: «2-бўлим учун йигитларга браво»

Эронга қарши ЖЧ-2026 саралаши баҳсида (2:2) Ўзбекистонни мағлубиятдан қутқариб қолган Игор Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«1-бўлимда хатоларга йўл қўйдик. Эрон — бундай хатоларни кечирмайдиган жамоа. 

2-бўлим учун йигитларга браво. Йиғинчоқлик билан ўйнаб, бор кучимизини бердик. Ютолмадик, аммо 0:2 ҳисобидан чиқиб кета олдик.

Рақибнинг провокациялари? Бу — Эрон. Доим шундай бўлади. Шунчаки бунга тўғри реакция кўрсатиш керак», — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар