22.11.2023 11:48
9972
Эрон билан дурангдан сўнг Ўзбекистон Осиёда рейтинг бўйича 10-ўриндан 9-поғонага кўтарилди

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 2-турида Эрон (2:2) билан жанговар дуранг қайд этди. 

Бу натижа Сречко Катанец жамоасига ФИФА рейтингида 5,19 балл келтирди ва жами балл 1345,26га етди. 

Уммон эса Қириғистонга (0:1) ютқазиб қўйгани учун 15,6 балл йўқотди. 

Юқоридаги натижалар сабаб рейтингда Ўзбекистон Уммонни ортда қолдириб, Осиёда 10-поғонадан 9-ўринга кўтарилди.

Умуман, ФИФА рейтингида эса Ўзбекистон 5 поғона юқорилаб, 68-ўринга жойлашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар