22.11.2023 16:09
2719
Теглар
Алан Дзагоев 33 ёшида фаолиятини якунлади

Алан Дзагоев профессионал футболчи сифатида фаолиятини якунлади.

Россиялик 33 ёшли ўйинчи сентябр ойи охирида эркин агент сифатида Грециянинг «Ламия» клубига қўшилганди. Аммо томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди. 

Клуб ўз баёнотида Алан сўнгги йиллардаги жароҳатлар туфайли футболдан кетишга қарор қилганини таъкидлади. «Биз бу буюк ўйинчининг қарорини ҳурмат қиламиз, унга ҳамкорлиги учун раҳмат ва унга ҳаётда энг яхши тилакларни тилаймиз!» — дейилади. 

Дзагоев 20 октябр куни «Ламия» сафида дебют қилди. У Греция клубида жами 14 дақиқа ўйнади ва иккита баҳсда захирадан майдонга тушди.

Дзагоев фаолиятининг асосий қисмини Москванинг ЦСКАсида ўтказган. У «армиячилар» сафида 395та ўйинда майдонга тушиб, 77та гол ва 93та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Алан 3 марта Россия чемпиони бўлган, 4 бор мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар