21.11.2023 20:53
4095
Теглар
Ўзбекистон Эроннинг 9 ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйди. Форслар бу йил илк марта ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказишди

Эрон миллий жамоаси 2023 йилда ўтказган 10та ўйинида илк марта ўз дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди.

Эрон миллий жамоаси Қатарда ўтган ЖЧ-2022да гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмагач, Карлуш Кейруш билан хайрлашган ва мамлакат футбол раҳбарияти жамоанинг собиқ мураббийи Амир Ғолинойини яна миллий жамоа бошқарувига таклиф этганди.

Янги мураббий қўл остида форсларнинг мағлубиятсиз серияси бошланди ва Эрон 2023 йилдаги 10 ўйинда 9та ғалабага эришди ва фақат март ойида Россия билан ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Шундан кейинги 9 ўйинда Эрон ғалабали серия қайд этди. Бугун эса Ўзбекистонга қарши баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилиб, вакилларимиз рақибнинг ғалабали сериясига чек қўйди.

Эрон миллий жамоасининг 2023 йилги ўйинлари:

23.03.2023. Эрон – Россия 1:1

28.03.2023. Эрон – Кения 2:1

13.06.2023. Эрон – Афғонистон 6:1

16.06.2023. Қирғизистон – Эрон 1:5

20.06.2023. Ўзбекистон – Эрон 0:1

07.09.2023. Болгария – Эрон 0:1

12.09.2023. Эрон – Ангола 4:0

13.10.2023. Иордания – Эрон 1:3

17.10.2023. Қатар – Эрон 0:4

16.11.2023. Эрон - Ҳонгконг 4:0
 
21.11.2023. Ўзбекистон – Эрон 2:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар