21.11.2023 21:56
7739
«Камбэкшунос»га айланаётган Ўзбекистон: Катанец шогирдлари мағлубиятга учраётган сўнгги 4 ўйинда ҳам камбэк қайд этди

Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк марта ҳисобда ортда қолаётган кетма-кет 4 ўйинида мағлубиятдан қутулиб қолди.

Сречо Катанец мураббийлигидаги миллий жамоамиз 13 сентябр куни АҚШда Мексикага қарши ўртоқлик учрашувида Отабек Шукуровнинг 90+2-дақиқадаги голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолган (3:3) бўлса, 16 октябр куни Хитой билан сафардаги баҳсда 41-дақиқада ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, 78-дақиқада Отабек Шукуров ва 85-дақиқада Жамшид Искандеровнинг голи эвазига камбэк қайд этганди – 2:1.

ЖЧ-2023 саралаши доирасида эса 16 ноябр куни Туркманистон билан ўйинда 1-бўлимдан кейин 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётган вакилларимиз Отабек Шукуровнинг 57, 77 ва Элдор Шомуродовнинг 90+1-дақиқадаги голи эвазига камбэкка эришганди – 3:1.

Орадан 5 кун ўтиб, Тошкентда Эронга қарши саф тортган Катанец шогирдлари 1-бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ортда бориб, 2-бўлимда Остон Ўрунов (52) ва Игор Сергеевнинг (83) голи эвазига камбэк қайд этди – 2:2.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ўз тарихида илк марта Эрон миллий жамоаси дарвозасига иккита гол киритди. Шу тариқа вакилларимизнинг форслар дарвозасига киритган жами голлари сони 5тага етди. Ўтказиб юборган голлари сони эса 18та.

Ўзбекистон миллий жамоасининг сўнгги 4 ўйини:
13 сентябр. Мексика – Ўзбекистон – 3:3 (Шукуров, 90+2')
16 октябр. Хитой – Ўзбекистон – 1:2 (41' - 78', 86')
16 ноябр. Туркманистон – Ўзбекистон – 1:3 (44' - 57', 77', 90+1')
21 ноябр. Ўзбекистон – Эрон – 2:2 (52', 83' -  14' 38').

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар