21.11.2023 11:38
993
Де Йонг «Барса»нинг умумий гуруҳдаги машғулотларига қайтди

Френки де Йонг «Барселона»нинг умумий гуруҳига қайтди.

Нидерландиялик яримҳимоячи «Селта» (3:2) билан Ла Лига ўйинида тўпиғидан олган жароҳати сабаб сентябр ойидан бери майдонга тушмаяпти.

Mundo Deportivo хабарига кўра, жамоа ихтиёридаги «Барселона» футболчилари Хави уларга 3 кунлик таътил берганидан сўнг машғулотларга қайтишган. Де Йонг умумий гуруҳ билан машғулот ўтказди.

Маълум қилинишича, 26 ёшли футболчи шанба куни «Райо Валекано»га қарши баҳсда майдонга тушиши аниқ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар