21.11.2023 11:01
9001
Теглар
«Барселона» Гавига вақтинчалик ўринбосар топди

«Барселона» жароҳатланиб, мавсум охиригача сафдан чиққан Гавига ўринбосар қидирмоқда.

Mundo Deportivo маълумотларига кўра, каталонияликлар қишда яримҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилишади, агар молиявий аҳвол буни амалга оширишга имкон берca. Энг яхши вариантлардан бири — Жовани Ло Челсо. 

«Кўк-анорранглилар» аргентиналик футболчига ёзда ҳам қизиққан, аммо 27 ёшли ҳавбек охир-оқибат «Тоттенҳэм»да қолганди. Бироқ «Барса» ҳали ҳам унга қизиқиш билдирмоқда ва Хави уни идеал вариант деб ҳисоблайди.

Энг мақбул ечим яримҳимоячини ижарага олишдир.

Бу мавсумда Ло Челсо Премьер-лигада 3та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар