20.11.2023 19:47
15470
«Ватан учун ўйнаймиз, пул иккинчи даражада». Машарипов Эрон билан ўйин ва Роналду билан алоқаси ҳақида

ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашуви олди сўнгги машғулотдан кейин Жалолиддин Машарипов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Эрон дарвозабони Алиризо Бейрованд ЖЧ-2018да Роналдунинг пеналтидан йўллаган зарбасини қайтариб, бу билан мақтанган эди. Эртанги баҳсда дўстингиз Криштиану Роналду учун қасос олишни истармадингиз?

- Эртанги баҳс бизлар учун жуда муҳим ўйин. Ким гол уришидан қатъи назар ютишимиз керак. Агар пенальти бўлиб қолса, гол уриб, мухлислар, ҳаммани хурсанд қилиб, собиқ жамоадошимизни ҳам хатосини ёпиб кетамиз, деган умиддамиз.

- Криштиану билан ҳали ҳам гаплашиб турибсизми?
- Ҳа, алоқа бор.

- Эртанги ўйинда ғалаба қозонсанглар неча пул мукофот пули ваъда қилинган?
- Пул учунмас, ватан учун ўйнаймиз, пул иккинчи даражали нарса. Энг асосийси мухлисларнинг бизга нисбатан меҳри. 

- Сречко Катанец словениялик, бугунги Словения – Қозоғистон ўйинига кимга мухлислик қиласизлар?
- Бу баҳс менга қизиқ эмас, ўзимизни ўйинимиз қизиқ, - дейди Жалолиддин Машарипов.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Эрон учрашуви 21 ноябр соат 18:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар