20.11.2023 15:47
4637
Теглар
Суперлига-2024 старти санаси маълум бўлди. Қишки трансфер ойнаси 18 декабрдан 24 февралга қадар давом этади

Суперлига-2024 мавсуми қайси санадан старт олиши режалаштирилгани маълум бўлди. 

ПФЛнинг клубларга йўллаган расмий хатида маълум қилинишича, Суперлига янги мавсуми 2024 йилнинг 1 март кунидан старт олиши режалаштирилган. Ўзбекистон Суперкубоги баҳси жорий мавсумдагидек йил бошида эмас, май ойида ўтказилиши кутилмоқда.

Қишки трансфер ойнаси жорий йилнинг 18 декабр санасида очилади ва 2024 йилнинг 24 февралига қадар давом этади. Қайд этилишича, 17 декабрга қадар тақдим этилган шартномалар регламентда кўрсатиб ўтилган чекловдан ташқари қабул қилинади.

Маълумот учун, Суперлига-2023 баҳслари 1 декабр куни якунига етади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар