20.11.2023 09:27
2197
Швеция жамоани ЖЧ-2022 ва Евро-2024га олиб чиқолмаган бош мураббийи билан хайрлашди

Янне Андерссон Швеция миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Унинг жамоадаги сўнгги ўйини Евро-2024 саралашида Эстония билан баҳс (2:0) бўлди.

Шведлар Белгия, Австрия, Озарбойжон ва Эстония бор гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, Европа чемпионатига йўлланма ололмади. Андерссон қўл остида жамоа ЖЧ-2022га ҳам чиқа олмаган, бироқ бунгача Евро-2020 ва ЖЧ-2018 да иштирок этганди. 

Швециялик мутахассис 2016 йилдан буён ўз мамлакати жамоасига устозлик қилиб келаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар