20.11.2023 13:58
1629
Теглар
Каранка: «Зидан ва Фигу «Реал»даги дастлабки ойларини яхши ўтказмаган, Беллингҳэм эса 10 йилдан бери жамоада ўйнаётгандек қўшилиб кетди»

Айтор Каранка Жуд Беллингҳэмнинг «Реал»даги муваффақиятига шубҳа қилмаслигини айтди.

«Менда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди, бу мен учун кутилмаган бўлмади. Эҳтимол, ягона ажаблантирадиган нарса — унинг муваффақиятга қанчалик тез эришганлиги.

Мен Фигу ва Зидан билан бирга ўйнаганман, ҳатто уларда ҳам мослашишга вақт кетган. Эсимда, Зизу биринчи бир-икки ойда, ундан кейин ҳам «Ювентус»дагидан яхши эмасди. Ахир бу — «Реал Мадрид».

Аммо Жуд шундай характерга эгаки, у Мадридда гўёки 10 йилдан бери ўйнаётганга ўхшайди. «Реал»дек клуб йўқ.

Мен ўйнаганимда жамоада энг яхши футболчилар бор эди, лекин уларнинг барчасининг ёши катта эди. Фақат Раулни эслайман, у 18 ёки 19 ёшида ўйнай бошлаган. Аммо Жуднинг ёшида (20) у каби муваффақият қозонган одамни топиш қийин», — деди мадридликларнинг собиқ ҳимоячиси Marca'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар