20.11.2023 17:20
1528
«Барса» Гавининг хочсимон пайлари ёрилганини тасдиқлади. У операциядан кейин 8 ойгача сафдан чиқиши мумкин

«Барселона» Испания миллий жамоаси сафида жароҳат олган Гавининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

19 ёшли яримҳимоячи Испания – Гуржистон (3:1) ўйинида тиззасидан жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. 

Каталония клуби Гавининг хочсимон пайлари ёрилганини маълум қилди. У тез орада тиззасидан жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Футболчининг тикланиш жараёни 8 ойгача давом этиши мумкин.

Маълумот учун, Гави жорий мавсум клуби сафида жами 15 ўйинда 2та гол ва ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар