20.11.2023 22:09
2652
Барча ўйинга шай. Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши сўнгги машғулотни ўтказди 

Бугун, 20 ноябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши ўйин олдидан сўнгги расмий машғулот ўтказди. Tribuna.uz тайёргарлик жараёнидан фотогалерея тайёрлади.

Қайд этиш жоиз, Сречко Катанец қўл остидаги машғулотлар ишчан руҳда ўтиб, футболчиларнинг кайфияти яхши эканини кўриш мумкин эди. Вакилларимиз форсларга қарши эртанги учрашув олдидан жанговар ҳолатда, дейиш мумкин. Муҳим баҳс олдидан барча футболчилар машғулотларда қатнашди.

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов «Жар» стадионидаги тайёргарлик жараёнидан фотожамланма тақдим этди.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар