19.11.2023 13:48
3074
«У «Сити»да жаҳон даражасидаги футболчига айланарди»— Шервуд Рэшфорднинг омадсизликларида тен Ҳагни айблади

Тим Шервуднинг сўзларига кўра, Маркус Рэшфорд Евро-2024да Англия миллий жамоасининг асосий таркибидан ўрин олмайди. 

«У бунга лойиқ эмас, ҳар қандай ҳолатда йўқ. Афсуски, у бунинг учун «МЮ» мураббийига миннатдорчилик билдириши керак.

Агар у ҳозир «Манчестер Сити»да бўлганида, жаҳон даражасидаги футболчига айланиши ва Англиянинг асосий таркибига тушиши мумкин эди. Бунинг учун Маркусда зарур фазилатлар бор. 

Афсуски, мавсум охиригача вазият кескин ўзгармайди ва бу Эрик тен Ҳаг шарофати билан, чунки мураббий етарли даражада яхши эмас», — деди Англия миллий жамоасинин собиқ яримҳимоячиси Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар