19.11.2023 16:46
4628
Теглар
Пике: «Барса» ишончни оқламаяпти, аммо Хави ўрнига бошқа ким бор?»

Жерар Пике «Барселона» ишончни оқламаётганини айтди.

«Ҳозир «Барса» ҳамма кутганидек ўйнамаяпти. Ҳаммаси доимгидек: бу клуб максимал талабларга эга ва натижа нуқтайи назаридан ҳаммаси унчалик ёмон бўлмаса-да, сенсациялар унчалик ёқимли эмас. Ҳозирча ноябр, олдинда ҳали кўп ўйинлар бор.

Мен Хавига 100 фоиз ишонаман. Унинг ўрнига ким тайинланиши керак? У — клуб тарбияланувчиси ва «Барса»га нима кераклигини билади, кийим алмаштириш хонасида қандай сўзларни айтиш кераклигини тушунади, клуб қандай вазиятда эканлигини ва уни қай тариқа ўзгартириш кераклигини тушунади. Унга бўлган ишончни сақлашингиз керак.

Босимга дош бера олиш керак, чунки бу фаолиятингиз давомида содир бўлади. Ёш футболчи ёки фахрий бўлишингиздан қатъи назар. «Барса»да ўйнаш мухлислар ва матбуот томонидан босим ўтказиш демакдир», — деди каталонияликларнинг собиқ ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар