19.11.2023 12:29
4333
Теглар
Педро А Серия ва ЕЧЛ фаворитларини айтди

Педро Италия чемпионати ва Чемпионлар Лигаси фаворитлари ҳақида гапирди. 

«Ҳозир ҳамма-ҳаммадан кучлироқ ва энг яхши ўйнаётган жамоа «Интер»дир. Улар камдан кам ҳолларда очко йўқотишади. Аммо охир-оқибат нима бўлишини кўрамиз, мавсум узоқ.

Чемпионлар Лигасида вазият мувозанатли бўлиб, барча кучли жамоалар муаммоларга дуч келишмоқда. Ҳа, сўнгги босқичларга борадиган доимги 4-5 кучли жамоа мавжуд. Улар — «Реал», «Манчестер Сити», «Бавария», «Барселона». Сўнгги йилларда «Барса» гуруҳдан чиқа олмади, аммо бу жамоа ҳам ҳар доим кучли.

Агар битта клубни танлашим керак бўлса, унда бу қийин вазифадир. Финалга чиқиш ҳар доим қийин. Фаворит сифатида «шаҳарликлар»ни танлаган бўлардим», — дея «Лацио» вингерининг сўзларини келтиради Алфредо Педулла.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар