19.11.2023 10:06
3975
Ҳоланд ва Эдегор Еврога бормайди — Норвегия плей-оффга чиқиш имкониятини ҳам йўқотди

Эрлинг Ҳоланд ва Мартин Эдегор Евро-2024да ўйнамайди.

Норвегия миллий жамоаси Исроил Руминиядан мағлуб бўлгач (1:2), плей-оффда иштирок этиш имкониятини ҳам йўқотди.

Чунки Норвегиянинг Миллатлар Лигасидаги рейтинги плей-офф ўйинларида қатнашиш учун жуда паст.

Стол Солбаккен шогирдлари саралашда «А» гуруҳида 10 очко билан Испания (18) ва Шотландиядан (16) сўнг 3-ўринни эгаллаб турибди.

Еврога тўғридан тўғри чиқиш имконияти эса октябр ойида йўқолганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар