19.11.2023 12:10
5474
Мбаппе Франция тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга кўтарилди

Килиан Мбаппе Франция миллий жамоаси сафида голлари сони бўйича 3-ўринда бормоқда.

«ПСЖ» ҳужумчиси Евро-2024 саралашидан ўрин олган Гибралтар билан ўйинда (14:0) ҳет-трик қайд этди ва 2та ассистни ҳам амалга оширди.

Энди Килианнинг миллий жамоадаги голлари сони 46тага етди ва у Антуан Гризманнни (44) ортда қолдирди. Олдинда — собиқ ҳужумчи Терри Анри (51) ва Гибралтар билан баҳсда дублга эришган Оливе Жиру (56).

Маълумот учун, Мбаппе Франция сафида 74-марта майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар