19.11.2023 18:32
1319
Цоуфал ва Чехиянинг яна 2 футболчиси муҳим ўйин олдидан тунги клубга боргани учун миллий жамоадан четлатилди

3 футболчи тунги клубга боргани учун Чехия миллий жамоасидан четлатилди. 

«Шанба оқшомида миллий жамоанинг 3 футболчиси ички қоидаларни тубдан бузди. Ярослав Шилгава бошчилигидаги мураббийлар штаби қарори билан Якуб Брабец, Владимир Цоуфал ва Ян Кухта жамоани тарк этишди. Қарор дарҳол кучга кирди», — дейилади Чехия миллий жамоаси баёнотида.

Sport.cz хабарига кўра, 3 футболчи Молдовага қарши Евро-2024 саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинига икки кун қолганида Оломоуц марказидаги тунги клубда суратга тушишган. Чехия турнирнинг финал босқичига йўлланма олиши учун камида ютқазмаслиги керак. 

Гувоҳларнинг хабар беришича, футболчилар эрталабгача клубда бўлишган. Бундан ташқари, улар спиртли ичимликлар ичишган.

Чехия миллий жамоаси кеча Оломоуцга етиб келганди. 17 ноябр куни жамоа Варшавада Полша билан (1:1) ўйнаган. 

Кухта ҳозирда «Спарта», Цоуфал «Вест Ҳэм», Брабец эса «Арис» жамоасида ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар