18.11.2023 20:28
2516
Винисиус жароҳати туфайли 2,5 ойга сафдан чиқди. «Реал»да жароҳатланган ўйинчилар сони 8 нафарга етди

«Реал» клуби Бразилия миллий жамоаси сафида жароҳат олган Винисиус Жуниорнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Реал» ва Бразилия миллий жамоаси вингери ЖЧ-2026 саралаши доирасида Колумбияга қарши ўйинда (1:2) жароҳат олиб, сафдан чиққани маълум қилинганди.

Мадрид клуби хабарига кўра, 23 ёшли футболчининг болдир суяги мушаклари узилган. Оқибатда Винисиус 2,5 ой давомида майдонга туша олмайди.

Шу тариқа, «Реал»нинг жароҳат олган ўйинчилари 8 нафарга етди. Булар – Винисиус, Тибо Куртуа, Кепа Ариссабалаги, Эдер Милитао, Орельен Тчуамени, Жуд Беллингҳем, Арда Гюлер ва Эдуардо Камавинга.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар