18.11.2023 17:51
1755
Теглар
Мбаппе «ПСЖ»даги келажаги ҳақида: «Бу мени безовта қилмайди, майдонда бу ҳақда ўйламайман»

Килиан Мбаппе «ПСЖ»даги келажаги ҳақидаги саволга навбатдаги марта жавоб беришни истамади.

«ПСЖ»даги келажагим? Бу Франция миллий жамоасига таалуқли савол эмас. «ПСЖ» қароргоҳига келинг, саволингизга жавоб бераман. Бу ҳафтада бор эътиборим миллий жамоага қаратилган. 

Бу мени безовта қилмайди. Бу ҳақда майдонда ўйламайман. Умуман, майдонга тушаётганимда футболдан ташқаридаги нарсалар ҳақида ўйламайман», - дейди Мбаппе.

Маълумот учун, Мбаппенинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. 

Аввалроқ, ҳужумчига «Бавария» ва «Ливерпул» қизиқиш билдираётгани, футболчининг ўзи эса «Реал»га ўтишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар