18.11.2023 20:49
5666
Ёмғир остидаги тайёргарлик. Миллий жамоа машғулотларига яна бир ўйинчи қўшилди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш 2-тур доирасидаги Эронга қарши баҳс олдидан тайёргарликни давом эттирмоқда. 

Tribuna.uz нашри 17 ноябр кунги машғулотларда Жалолиддин Машариповнинг умумий гуруҳга қўшилгани ҳақида хабар берганди. Бугун, 18 ноябр куни бўлиб ўтган машғулотларда эса яна бир ўйинчи – Умарбек Эшмуродов таркибга қўшилди. «Насаф» сардори Сречко Катанец эълон қилган таркибда бўлса-да, жароҳати сабабли Туркманистонга бормаган ва машғулотларда ҳам иштирок этмаётганди. Эшмуродов Катанец қўл остидаги ҳимоя чизиғида муҳим фигуралардан бири саналади.

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов «Жар» стадионида ёмғир остида ўтган машғулотдан фотожамланма тайёрлади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар