18.11.2023 12:56
2152
Теглар
Диаснинг отаси: «Луис – «Барселона»нинг содиқ ишқибози, бу клубда тўп суриш – унинг орзуси»

«Ливерпул» вингери Луис Диаснинг отаси Мануэл Диас ўғлининг қайси клубда тўп суришни орзу қилишини айтди.

«Луис «Барселона»нинг ашаддий ва содиқ мухлиси, бу клубга ўтиш – унинг орзуси. 

«Порту» ва «Ливерпул»дан доим миннатдорман, улар Луисни яхши қабул қилишди. Ўғлим ҳам бу клубларда борини кўрсатган ва яхши ўйнашда давом этмоқда. Луис жуда камтар, меҳнаткаш, интизомли ва ўз ишига содиқ ўйинчи. 

Луиснинг қачондир «Барселона»га ўтишига ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман, «Барселона» - элит клуб, жаҳондаги етакчилардан бири», - Мануэль Диас Win Sports билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар