18.11.2023 22:08
840
Теглар
Аргентина миллий жамоаси собиқ футболчиси «Ал-Иттиҳод» бош мураббийига айланди

Аргентиналик мутахассис Марсело Гальярдо фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Ал-Иттиҳод» клуби Гальярдо билан 2025 йилнинг июн ойига қадар шартнома имзолаган. У жамоанинг янги устозига айланди. Марсело яқинда истеъфога чиқарилган Нуну Эшпириту Сантунинг ўрнини эгаллайди.

Аргентина миллий жамоасининг собиқ ўйинчиси якшанба куни Ар-Риёдга етиб келади ва клуб томонидан расман таништирилади. 47 ёшли мураббий сўнгги йилларда «Ривер-Плейт» бош мураббийи сифатида ишлаб келаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар