17.11.2023 15:13
2466
Винисиус сонидан жароҳат олди

Бразилия миллий жамоаси вингери Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 саралашида Колумбияга қарши ўйинда (1:2) жароҳат олди.

«Реал» футболчиси 27-дақиқада алмаштирилди. У танаффусда кийиниш хонасига кетаётганида, чап сонига муз боғлаб қўйилганди.

Аввалроқ «Реал» клуби ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга тизза бўғимлари чўзилгани сабабли икки ойга сафдан чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар