17.11.2023 10:23
3633
Теглар
«Сити» Санени қайтармоқчи. Футболчига «Ливерпул» ҳам қизиқмоқда

Лерой Сане Премьер-лигага қайтиши мумкин.

«Манчестер Сити» «Бавария»нинг германиялик вингерини қайтаришга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Bild. 

27 ёшли футболчининг мюнхенликлар билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.

Маълум бўлишича, «Ливерпул» агар Муҳаммад Салоҳ кетса, Леройни сотиб олиши мумкин, аммо «Бавария» футболчи билан битимни узайтирмоқчи.

«Ливерпул» ҳам, «Сити» ҳам келаси ёзда трансферни кўриб чиқади. 

Сане 2016 йилдан 2020 йилгачa «шаҳарликлар» сафида ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар