17.11.2023 09:05
4369
Салоҳ Жибути билан баҳсда покерга эришиб, Миср миллий жамоаси рекордчисига айланди

Муҳаммад Салоҳ ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Миср — Жибути (6:0) баҳсида покер қайд этди.

«Ливерпул» клуби ва Миср миллий жамоасининг 31 ёшли вингери 17, 22 (пенальтидан), 48 ва 69-дақиқаларда гол урди. 

Шу тариқа Муҳаммад Миср сафида сўнгги 20 йил ичида расмий ўйинда 4та гол урган биринчи футболчи бўлди. 2003 йилда Аҳмад Билол Мадагаскарга қарши баҳсда покерга эришганди. 

Шунингдек, Салоҳ жаҳон чемпионати саралашида гол уриш бўйича Миср рекордчисига ҳам айланди. 

93та ўйинда 56та гол урган футболчи ўз жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар