17.11.2023 16:57
1719
«Реал» Камавинга сафдан чиққанини эълон қилди. Унинг Испания Суперкубогидаги иштироки сўроқ остида

«Реал» клуби Эдуардо Камавинга жароҳат сабабли 2–2,5 ойга сафдан чиққанини маълум қилди.

Қайд этилишича, франциялик яримҳимоячининг ўнг тизза пайлари узилган. Футболчи 8-10 ҳафта майдонга туша олмаслиги тахмин қилинган.

Шу тариқа, Камавинга «Реал»нинг камида 7та ўйини – Ла Лигада 5, ЕЧЛда 2 баҳсда майдонга туша олмайди.

Relevo хабарига кўра, Эдуардонинг 10-14 январ кунлари Саудия Арабистонида ўтадиган Испания Суперкубоги баҳсларида ҳам иштирок этиши сўроқ остида. 

Маълумот учун, Камавинга жорий мавсум клуби сафида 17 ўйинда майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар