17.11.2023 11:54
1420
Лапорта: «Хавини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз» 

Жоан Лапорта «Барселона» раҳбарияти Хавига ишонч билдиришини айтди.

Аввалроқ агар Хави мавсумдаги вазифаларини бажармаса, клуб Рафаэл Маркесни бош мураббий этиб тайинлаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

«Деку ва менинг бошқарувимдаги раҳбарлар мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганимизни тасдиқламоқчиман. Хави профессионал ва инсоний фазилатлари туфайли клуб бошқарувида эканлигидан жуда фахрланамиз.

Биз тўғри позициядамиз, бу жуда муҳим. Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада яхши позицияга эгамиз. Ҳозир бирлашиш жуда муҳим.

Жароҳатланган футболчиларга тикланишга вақт берамиз, кейин эса барча футболчилар Хави учун тайёр бўлишади. Муҳими — мавсум қандай якунланиши. Биз маррага кучли бўлиб етиб бориш учун ҳаракат қиляпмиз», — дея каталонияликлар президентининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар