Лионель Месси Аргентина миллий жамоасининг Уругвайга мағлубиятидан (0:2) кейин фикрларини билдирди.
«Ўйин қийин бўлишини билардик. Уругвай миллий жамоасида жисмонан кучли ўйинчилар ўйнайди. Улар жуда зич ҳаракат қилишади. Рақиб яримҳимояда ҳам жуда тезкор эди. Биз ўз ўйинимизни топишга қийналдик.
Бьелсанинг имзоси кўриниб турибди. У Аргентина миллий жамоасини бошқарганида ҳам ўйин услуби билан ажралиб турарди.
Қачонлардир мағлубиятга учрашимиз керак эди, бу ҳам бир синов. Олдин ҳам бу ҳақда айтгандим, бу қачондир рўй бериши аниқ эди. Энди тезроқ ўзимизга келиб, Бразилияга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак», - дейди аргентиналиклар сардори.
Маълумот учун, Аргентина 22 ноябр куни саралашнинг навбатдаги тури доирасида Бразилияга қарши сафарда ўйнайди.