ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Ҳонгконгни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди
ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаши 2-босқич 1-тури доирасида Ўзбекистон жой олган «E» гуруҳидаги иккинчи ўйинда Эрон Ҳонгконгни қабул қилди.
«Озоди» стадионида кечган учрашувнинг 12 ва 15-дақиқасида Сардор Озмун дублини расмийлаштирган бўлса, 87-дақиқада Меҳди Торемий форсларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. 90+2-дақиқада эса Рамин Ризоён якуний ҳисобни ўрнатди – 4:0.
Шу тариқа, Эрон 1-турдан кейин тўплар нисбатига кўра 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди, Ўзбекистон 2-ўринда бормоқда. Эрон 2-турда 21 ноябр куни Тошкентда меҳмон бўлади.
ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаши.
1-тур. E гуруҳи
Эрон – Ҳонгконг – 4:0
Голлар: Сардор Озмун 12, 15, Меҳди Торемий 87, Рамин Ризоён 90+2.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар