16.11.2023 13:10
1615
Симеоне: «Фелиш «Атлетико»га ўзи хоҳлаганини бера олмади. Унинг «Барса»даги яхши натижалари бизга фойда келтиради»

Диего Симеоне Жоау Фелишнинг «Атлетико»дан «Барселона»га ижарага берилиши ҳақида гапирди.

«Сиз турган жойингизда муносабатлар тамойилларини тушунмасангиз, жуда қийин бўлади. Унинг ўйнаётганидан ва яхши ишлаётганидан хурсандман. Агар у «Барселона»да қолса, яхши даромад оламиз. Агар қайтишига тўғри келса, уни кутамиз.

Жоау бизга хоҳлаганини бера олмади. У қўлидан келганича ҳаракат қилди. Ҳозир кўряпмизки, у тўп йўқотилганида ҳам курашмоқда, ҳужумларда қатнашмоқда... У — иқтидорли футболчи, рақиб жарима майдончаси яқинидаги вазиятлар унга фойда келтиради. Жарима майдони ташқарисида ўйнаш эса унга қимматга тушишини таъкидлаганман.

Жоау билан содир бўлган барча яхши натижалар «Атлетико»га фойда келтиради», — дея «матрасчилар» устозининг сўзларини келтиради Cadena SER.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар