16.11.2023 22:30
12413
Теглар
Манба: «Барса» Хавини истеъфога чиқарса, клубнинг собиқ ҳимоячиси бош мураббийга айланади

«Барселона» жорий мавсум якунида жамоа бош мураббийи Хави билан хайрлашиши мумкин.

El Chiringuito TV хабарига кўра, клуб 43 ёшли мутахассис қўл остида жамоа олдига қўйилган мақсадларга эриша олмаса, Каталония клуби раҳбарияти мавсум якунида Хавини истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқади.

Қайд этилишича, клуб Хави билан хайрлашган тақдирда раҳбарият Рафаэл Маркесга ишонч билдирмоқчи. «Барса»нинг мексикалик собиқ ҳимоячиси ҳозирда Каталония клубининг ўринбосарлар жамоасини бошқармоқда. Маркеснинг иш услуби клуб директорлар кенгашига жуда маъқул ва улар мексикалик мутахассисга жамоанинг келажакдаги мураббийи сифатида қарашмоқда.

Аввалроқ, каталонияликлар раҳбарияти жамоанинг кўрсатаётган ўйинидан ташвишда экани ҳақида хабар қилинганди.

Ла Лига 13-туридан кейин «Барса» пешқадам «Жирона»дан 4 очкога ортда қолиб, 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар