16.11.2023 09:51
2056
Либертадорес Кубогининг икки карра ғолиби «Ал Иттиҳод»ни бошқаради

«Ал Иттиҳод» янги бош мураббий борасида бир қарорга келди.

Жидда жамоасини Марсело Галярдо бошқаради, деб хабар бермоқда TyC Sports. 

47 ёшли мутахассис Саудия клуби билан «1,5+1,5» кўринишида шартнома имзолайди.

«Ал Иттиҳод» сафида Карим Бензема, Фабиньо ва Нголо Канте каби юлдузлар ўйнайди. 8 ноябр куни бош мураббий Нуну Эшпириту Санту ишдан бўшатилганди. 

Клуб Саудия Арабистони чемпионатида 13-турдан кейин 24 очко жамғариб, 5-ўринни эгаллаб турибди.

Галярдо 2014 йилдан 2022 йилгача «Ривер Плейт»ни бошқарган ва жамоа билан икки бор Либертадорес Кубогини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар