16.11.2023 11:00
2953
Теглар
Африканинг 7 жамоаси ЖЧ-2026 саралашидаги уй ўйинларини Марокашда ўтказади

Африкада ЖЧ-2026 саралаши бошланди. 

Эътиборлиси, қитъанинг 7 жамоаси уй ўйинларини Марокашда ўтказади. Булар — Эфиопия, Буркина-Фасо, Чад, Гвинея, Нигер, Сомали, Сан-Томе ва Принсипидир. 

Шу билан бирга Марокашнинг ўзи ноябр ойида уйида ўйнамайди, чунки жамоанинг Эритрея билан ўйини рақиб турнирда қатнашмаслиги сабабли бекор қилинди.

Африка футбол конфедерацияси 2021 йилдан буён миллий жамоалар учун сифатли ареналар қуриш ва таъмирлашни рағбатлантириш ҳамда халқаро стандартларга жавоб бермайдиган стадионларда ўйнашни тақиқлаш сиёсатини амалга ошириб келмоқда.

Шу сабабли ноябр ойида саралашнинг 17та баҳсида мезбон жамоа уй ўйинини бошқа мамлакатда ўтказади. Марокашдан ташқари Миср, Кот-д'Ивуар, Ливия, Либерия, ЖАР ва Танзанияда вақтинча ўйин ўтказадиган жамоалар ҳам бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар