15.11.2023 10:35
2182
Теглар
Жиру икки ўйинга дисквалификация қилинди

Оливье Жиру «Милан»нинг А Сериядаги кейинги иккита ўйинини ўтказиб юборади.

Франциялик футболчи 12-турда «Лечче» билан баҳс (2:2) якунида ҳакам Росарио Абиссонинг қароридан норози бўлгани учун майдондан четлатилганди.

Дисквалификация бир эмас, икки ўйинга белгиланди. Шу тариқа, форвард «Фиорентина» (25 ноябр) ва «Фрозиноне» (2 декабр) билан беллашувларни ўтказиб юборади.

Жиру бу мавсумда Италия чемпионатида 7та гол уриб, «Милан»нинг тўпурари бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар