15.11.2023 15:14
1170
Теглар
«Унион» бош мураббийини ишдан бўшатди

«Унион» бош мураббийи Урс Фишерни истеъфога чиқарди.

Берлин клуби сўнгги 14 баҳсда 13 мағлубият ва 1 дуранг қайд этди. Жамоа 6 очко билан Бундеслигада охирги ўринда ва Чемпионлар Лигаси ҳам ўз гуруҳида сўнгги поғонада бормоқда.

Фишер «Унион»ни 2018 йилдан бери бошқариб келаётганди. Унинг биринчи мавсумида клуб Бундеслигага чиқди. Ўтган мавсумда эса юқори дивизионда 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигасига йўлланма олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар