15.11.2023 08:26
9843
Теглар
Манба: УЕФА «Ан Наср»ни ЕЧЛга таклиф қилишни режалаштирмоқда

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) «Ан Наср»ни 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этишга таклиф қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда журналист Али Ал Ҳарби ижтимоий тармоқларда.

Журналистнинг сўзларига кўра, ташкилот раҳбарияти Криштиану Роналду ўйнаётган Саудия клубини машҳурлиги юқори бўлгани учун таклиф қилишдан манфаатдор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия футбол федерацияси 2024/2025 йилги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш учун махсус таклифнома олиш сўрови билан УЕФАга мурожаат қилишни режалаштиргани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

УЕФА ҳам ўтган йили 2024 йилдан бошлаб турнир формати ўзгаришини эълон қилди. Жамоалар сони 32тадан 36тага кўпаяди, гуруҳ босқичи эса ягона лигага алмаштирилади. Ҳар бир клуб 8 хил жамоага қарши камида 8та ўйин ўтказади, 4таси уйда ва 4таси меҳмонда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар