15.11.2023 20:34
2751
Теглар
«Эртага ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқмоқчимиз». Ўзбекистон U17 жамоаси сардори Испанияга қарши ўйин ҳақида

Ўзбекистон U17 жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев Испанияга қарши учрашув олдидан журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди. 

Жаҳон чемпионатидаги икки ўйин ҳақида

— Биз Жаҳон чемпионатида иккита учрашувда иштирок этишга улгурдик. Иккаласи икки хил натижа билан тугаганини биласиз. Бироқ биринчи ўйинда биз ўзимизнинг имкониятларимизни намойиш эта олмадик. Бу бизни ўйинимиз эмасди, десам ҳам бўлади. Канадага қарши баҳсда ўзимизни яхши томонлама кўрсатиб, кўпроқ имконият яратишга ҳаракат қилдик.

Канадага қараши баҳсдаги ғалабанинг асосий омили

— Биз биринчи ўйиндан сўнг қилган хатоларимизни таҳлил қилдик. Мураббийларимиз билан камчиликларимиз устида ишладик ва учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши табиий. Рақиб ҳам яхши ўйнади, бироқ биз ўз имкониятларимизни голга айлантириб, ғалаба қозондик.

Испанияга қарши ўйин ҳақида

— Бизни эртага Испанияга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз бу учрашувга ҳар томонлама, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Менимча, бизда мотивация етарлича. Эртага, насиб бўлса, ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз, - дея Лазиз Мирзаевнинг сўзларини келтирган ЎФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Испания ўртасидаги ўйин 16 ноябр, соат 14:00да бошланади. Ушбу баҳсда дуранг натижа ҳам вакилларимизни кейинги босқичга олиб чиқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар