15.11.2023 16:06
2287
Теглар
Диас отаси озод қилинишидан кейин илк марта учрашди

«Ливерпул» вингери Луис Диас ФИФА кунлари доирасида Колумбияга келиб, миллий жамоаси сафига қўшилди.

Колумбиялик футболчи Барранкилья шаҳрида бўлиб, яқинда жиноятчилар қўлидан озод этилган отаси билан учрашди. Колумбия миллий жамоаси матбуот хизмати ота ва ўғилнинг суратини эълон қилди.

Луиснинг отаси Мануэл Диас 28 октябр куни Гуахирада ўзини «миллий озодлик армияси» дея атаган жинойи гуруҳ томонидан ўғирлангани маълум қилинганди. 13 кунлик асирликдан сўнг Мануэл жиноятчилар қўлидан озод этилганди.

Эслатиб ўтамиз, Луис Диас «Лутон»га қарши ўйинда гол киритиб, либосидаги ёзувлар орқали отасини озод этишни сўраганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар