15.11.2023 10:06
5790
Анвар ал-Ғозий «Майнц»ни судга берди

Анвар ал-Ғозий шартномаси бекор қилинганидан сўнг «Майнц»ни судга беришга қарор қилди.

Клуб Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирган яримҳимоячи билан ҳамкорликни тўхтатганди.

Bild хабарига кўра, нидерландиялик футболчи Майнц меҳнат судига даъво аризаси билан чиққан. Эшитишлар декабр ойининг бошида бошланади. 

Аввало, шартномани бекор қилиш учун аниқ сабаб кўрсатиш сўралади. Шундан сўнг бундай қадамнинг қонунийлиги масаласи ҳал қилинади.

Таъкидланишича, футболчи немис клуби билан тузилган шартномага кўра 2,5 млн евро олиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар