14.11.2023 11:04
4973
Валверде: «Мессини қандай тўхтатишни билмайман. Буни «Реал»да Каземиро бажарарди» 

Федерико Валверде Лионел Мессини қандай тўхтатишни билмаслигини тан олди.

«Мен Лионел Мессини қандай тўхтатишни билмайман. Буни ҳеч қачон қилмаганман.

Биз «Барселона» — «Реал» ўйинларида кўп марта учрашганмиз ва ҳар доим Каземиро Леони тўхтатувчи қуролимиз бўлган.

Мессини ҳурмат қилиш керак, чунки у — дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири», — деди уругвайлик яримҳимоячи ЖЧ-2026 саралашида Аргентина билан ўйин (17 ноябр) олдидан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар