14.11.2023 08:18
1965
Теглар
Суарес ЖЧ-2022дан сўнг илк бор Уругвай миллий жамоасига чақирилди

Луис Суарес Уругвай миллий жамоасига қайтди.

Миллий жамоа бош мураббийи Марсело Биелса «Гремио» ҳужумчисини ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Аргентина (17 ноябр) ва Боливияга (21 ноябр) қарши ўйинларга чақирган.

Суарес охирги марта миллий жамоага 2022 йилги жаҳон чемпионатида таклиф қилинганди. У Жанубий Америка саралашидаги энг яхши иккинчи тўпурар (29 гол) бўлиб, фақат аргентиналик Лионел Мессидан (31) кейинги ўринда туради.

36 ёшли Суарес бу мавсумда Бразилия чемпионатида «Гремио»нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. У 29 ўйинда 14та гол ва 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар